2020 йил 24 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6755 нафарни ташкил этмоқда

preview

Бухоро шаҳрининг 6-мавзесида барпо этилаётган савдо марказида ҳар бири 75 ўринли, 2 та залдан иборат замонавий кинотеатр очилиш арафасида.

Эндиликда бухоролик юртдошларимиз учун навбатдаги кинотеатрлар ишга тушиш арафасида. Сентябрь ойида ишга тушиши режалаштирилаётган кинотеатрдан ташқари, шаҳарнинг собиқ ёпиқ бозори ўрнида бунёд этилаётган “Мега Бухоро” савдо маркази биносида ҳам яна бир замонавий кинотеатр қурилмоқда.

Бундан ташқари, вилоят марказида болалар учун махсус кинотеатр қуриш ҳам режалаштирилган. 2 та залдан иборат ушбу янги бино 2021 йилнинг Наврўз байрами арафаси фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.