preview

) Учрашувда қўмита президенти Рустам Шоабдураҳмонов, агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, россиялик таниқли кинорежиссёр ва актёр Джаник Файзиев, продюсер Ойбек Файзиевлар иштирок этишди.

Мазкур учрашувда ўзбек спортининг ривожи, халқаро олимпия ўйинлари ҳамда жаҳон чемпионатларининг мутлоқ чемпионлари ҳақида бадиий фильмлар яратиш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди. Джаник Файзиев 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ғолиб бўлган ўзбек боксёрлари ҳақидаги “Енгилмас” (режиссёр Акром Исаков) фильмини суратга олиш ҳақида сўзлади.

Рустам Абдураҳмонов ўзбек спортини жаҳонга танитган, 2019 йил ўзининг 70 йиллик юбилейини нишонлаган, ёшларга ўрнак бўлувчи кўплаб мусобақаларда ғолиб бўлган фахрий спортчи Руфат Рисқиев ҳақида алоҳида таъкидлаб, фильм яратиш бўйича фикрларини билдирди.

“Ўзбеккино” МА Бош директори Фирдавс Абдухолиқов спорт ҳақидаги “Енгилмас” фильмининг суратга олиш ишлари Ўзбекистонимизда бўлиши, унга профессионал актёрлар жамоаси танланиши, россиялик маҳоратли сценаристлар ва дизайнерлар кўмагидан фойдаланиш ҳақида таклифлар берди. Учрашув сўнгида, катта бюджетдаги “Енгилмас” кинолойиҳасини 2021 йилда тайёрлаш бўйича келишувлар тузилди.