preview

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, институтнинг “Кино, телевидение ва радио режиссёрлиги” кафедраси доценти, маҳоратли кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ҳамда “Илҳақ” фильми ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова, маҳоратли актёр, институтнинг “Эстрада ва оммавий томошалар санъати” кафедраси катта ўқитувчиси Илҳом Содиқовлар иштирок этишди.

Аввал профессор-ў?итувчилар ва талабаларга "Ил?а?" бадиий фильми намойиш этилди. Намойишдан сўнг, киноижодкорлар билан су?бат бўлиб ўтди. "Ил?а?" тарихий бадиий фильмининг суратга олиш жараёнлари ?а?ида ?изи?арли маълумотлар берилди.