preview

Шоир драматург давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон ва шоира Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган “Муҳаббат баҳори” номли бадиий фильм суратга олинмоқда.
Унда асосан, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимнинг болалик даври, ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм 1920-1944 йиллар воқеликларини ўз ичига олган.

Фильмнинг суратга олиш ишлари жорий йилнинг ноябрь ойида тугалланиши режалаштирилган бўлиб, шоир Ҳамид Олимжон таваллудининг 111 йиллиги муносабати билан декабрь ойида премьера бўлиши кутилмоқда. Фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Режиссёр Иброҳим Расулов, сценарий муаллифлари Микоил Сулайманов ва Зулфия Қуролбой қизи, постановкачи-оператор Талъат Мансуров. Фильмда ролларни Ҳамза Ҳасанов (Ҳамид Олимжон), Шаҳноза Ҳожимуродова (Зулфия), Шоҳида Исмоилова, Абдурайим Абдуваҳобов, Меҳриддин Раҳматов ва кўплаб вилоят театрларининг моҳир актёрлари ижро этишган.

“Муҳаббат баҳори” фильмида Ҳамид Олимжон ва шоира Зулфияхонимнинг бир-бирига садоқати, уларнинг адабиётга қўшган ҳиссаси, Ҳамид Олимжоннинг арбоблик ишлари ҳақида сўз юритилади. Фильмнинг суратга олиш ишлари юртимизнинг турли ҳудудларида бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Ҳамид Олимжон яшаган ҳовлида ҳам суратга олиш ишлари бўлиб ўтиши режалаштирилган, - дейди фильм режиссёри.